Хитой Тайванга қурол сотгани учун АҚШга қарши янги санкциялар киритди
Хитой ҳукумати Вашингтоннинг Тайванга қурол сотгани туфайли 13 та компания ва фирмаларнинг 6 та топ-менежерига санкция киритди. Бу ҳақида Хитой ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Вазирлик бу қарор «ягона Хитой» тамойили ва учта Хитой-АҚШ қўшма коммюникесини бузишини, Хитойнинг ички ишларига аралашишини ҳамда Хитой суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига жиддий путур етказишини таъкидлади.
Санкциялар Trieda Brown Engineering, BRINC Drones, Rapid Flight, Red Six Solutions, Shield Artificial Intelligence, Cynics, Firestorm Laboratories, Kratos Unmanned Systems, Havoc Artificial Intelligence, Niros Technologies, Cyberlux, Domo Tactics va Communic W компанияларига киритилди.
Уларнинг Хитойдаги мулки музлатилган, Хитой фуқаролари ва ташкилотларига улар билан ҳамкорлик қилиш ва ушбу компаниялар билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш тақиқланган.