«Ўзбекистон темир йўллари»нинг Хитойга ташрифи чоғида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги юк айланмасини ошириш масалалари муҳокама қилинди
Илк бор Шинжон-Уйғур автоном районидаги «China Railway Urumqi Bureau Group» раҳбари Гуо Жиан, шунингдек, Ланюнган шаҳридаги «Ланюнган порт компаниялар гуруҳи» МЧЖ партия қўмитаси котиби ўринбосари ва порт президенти Ван Гуочао билан музокаралар олиб борди.
Кун тартибидан ҳамкорлик истиқболлари, мультимодал ташувларни ташкил этиш, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида юк айланмасини ошириш, шунингдек, контейнер блокли поездларни шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф давомида муҳим ютуқларга эришилди, жумладан, Хитойда «Темирйўлкарго» АЖнинг биринчи ваколатхонаси очилди. Ушбу тадбир компаниянинг халқаро иштирокини кенгайтиради ва мультимодал транспортни ривожлантириш учун янги имкониятлар очади.
Шу билан бирга, Хитой Халқ Республикаси чегара пунктларида вагон ва контейнерларнинг кечикиши ва тўхтаб қолиши масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Томонлар ўз ҳудудлари бўйлаб контейнер поездлари ва вагонларини тезлаштириш ва илгари суриш мақсадида мунтазам равишда учрашувлар ўтказишга келишиб олдилар.
Музокаралар натижасида юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича синергияни тўлдириш мақсадида «China Railway Urumqi Bureau Group» ва «Ланюнган порт компаниялари гуруҳи» МЧЖ ўртасида ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди.