Хитойнинг 50 га яқин самолёти Тайванга яқинлашди

«Коммерсант» хабар беришича, сўнгги 24 соат ичида Тайван Хитой Халқ озодлик армиясига тегишли 47 та самолётнинг оролга яқинлашганини қайд этган.

Уларнинг кўпчилиги (41 таси) ўрта чизиқни кесиб ўтиб, Тайваннинг шимолий, жануби-ғарбий ва шарқий ҳаво мудофааси зоналарига кириб борган.

Бундан ташқари, орол яқинида Хитойнинг еттита ҳарбий кемаси ҳам кузатилган.

Таъкидлаш жоизки, Хитой бу оролни ўз ҳудудининг бир қисми деб ҳисоблайди. Тайван ҳукумати эса ўз мустақиллигини таъкидламоқда.

Жаҳон