Хитойда биринчи космик муҳандис аёл коинотга кўтарилди
Хитойнинг «Шенчжоу-19» космик кемаси 3 кишидан иборат экипаж орбитага чиқди. Улар орасида биринчи космонавт аёл ҳам бор. Бу ҳақида BBC хабар бермоқда.
3 нафар тайконафт Хитой шимолидаги Сзюсюан космодромидан муваффақиятли коинотга кўтарилди. Экипаж Хитой космик станциясидан 6 ой давомида тажрибалар ўтказиш ва очиқ космосга чиқиш учун база сифатида фойдаланади.
Тайконафтлар 86 та илмий тажриба ўтказади. Улар орасида тиббиёт, биология, физика ва космик технологиялар ҳам бор.
Пекин 2030 йилгача инсонни Ойга қўндириш бўйича келажакдаги миссияси учун тажриба ва разведка маълумотларини тўпламоқда.
Икки йил олдин Хитой иси Си Сзинпин «укан космосни ўрганиш, космик саноатни ривожлантириш ва Хитойни космик давлатга айлантириш — азалий орзумиз» деган эди.