Фарғонада ММТБ бош мутахассиси 2 минг доллар пора билан қолга тушди

Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси ваколатини суистеъмол қилиб, коррупцияда устида ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, мансабдор фуқарога давлат хусусий шерикчилик асосида боғча очиши учун вазирликда ишловчи танишлари орқали рухсатнома олиб беришни ваъда қилади.

Натижада ушбу шахс хизмат хонасида 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ушланади.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ҳодисалар