Ироқда 600 дан ортиқ зиёратчилар хлор газидан заҳарланиб, касалхонага ётқизилди

Ироқда 600 ортиқ зиёратчи, хлор газини сизиб кетиши натижасида, шошилинч тиббиёт марказларига ётқизилди. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар бермоқда.

Ҳодисага Карбало-Нажаф автомобил йўлидаги сув таъминоти станциясидан хлор сизиб чиқиши сабаб бўлган. Газдан жабрланганлар сони 621 нафарни ташкил этган.

Ироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, жабрланганларнинг барчасига тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда барчанинг аҳволи яхши ҳолатда экани ва кўпчилиги уйга чиқарилиб юборилгани маълум қилинган.

Жаҳон