Тошкент вилоятидаги хонадонда газ портлади

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги хонадонда газ портлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

27 март куни соат 21:50 ларда Янгийўл туман Марказий шифохонаси шифокори Л.Ғуломованинг хабарига кўра, 55 ёшли Б.А ва унинг 46 ёшли турмуш ўртоғи Ў.А. танаси 60 фоиз куйиши ташхиси билан келган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида туманнинг «Гулбаҳор» маҳалласидаги уйнинг 2-қаватида жойлашган хонадонда тўпланиб қолган табиий газ чақнаши натижасида портлаш содир бўлгани аниқланган.

Чақнаш натижасида 5 қаватли уйнинг 3 та қават ойналари синган. Ушбу кўп қаватли уй тўлиқ битказилиб топширилмагани сабабли бу ерда фуқаролар яшамаслиги аниқланди.

Тошкент