«Хоразм гуручи» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

«Хоразм гуручи» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгани ушбу номнинг ҳуқуқий муҳофазасини таъминлайди

«Хоразм гуручи» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар беради Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Хоразм воҳасида етиштириладиган гуруч ўзининг юқори сифати, хушбўйлиги ва пишириш хусусиятлари билан ажралиб туради.

Унинг ўзига хослиги Амударё сувлари, унумдор тупроқлар, қулай иқлим шароити ҳамда авлоддан-авлодга ўтиб келаётган анъанавий етиштириш тажрибаси билан чамбарчас боғлиқ.

Натижада, маҳсулотнинг келиб чиқиши ва сифати ҳимоя қилинади, номдан ноқонуний фойдаланишнинг олди олинади, истеъмолчилар учун маҳсулотнинг ҳақиқийлиги кафолатланади.

Мазкур қарор ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги салоҳиятини ошириш, миллий брендни ривожлантириш ҳамда маҳсулотни ички ва ташқи бозорларда кенг тарғиб этишга хизмат қилиши таъкидланди.

Ўзбекистон