Ўзбекистонда 10 ойда қурилиш ишларига қанча маблағ сарфлангани айтилди
Ўзбекистонда январь–октябрь ойларида қарийб 86 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.
Қайд этилишича, бажарилган қурилиш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,1 фоизга ошган. Шунингдек, қўмита Ўзбекистонда 2010–2020 йилларда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми (сарфланган сумма)ни маълум қилди:
- 2010 йилда — 8,2 триллион сўм;
- 2011 йилда — 9,5 триллион сўм;
- 2012 йилда — 11,7 триллион сўм;
- 2013 йилда — 15,2 триллион сўм;
- 2014 йилда — 20,1 триллион сўм;
- 2015 йилда — 25,4 триллион сўм;
- 2016 йилда — 29,4 триллион сўм;
- 2017 йилда — 34,7 триллион сўм;
- 2018 йилда — 51,1 триллион сўм;
- 2019 йилда — 71,2 триллион сўм;
- 2020 йилда — 88,1 триллион сўм.