Маълум қилинишича, номаълум шахс томонидан Тошкент шаҳрида ҳайдовчиларга йўл хаққини пластик орқали тўлов қиламан деб фуқароларнинг шахсига оид маълумотларини ноқонуний равишда эгаллаб уларнинг банк пластик карталаридаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб келганлиги аниқланди.
Шунингдек, август ойида мазкур ноқонуний ҳаракатни Жиззах вилояти Пахтакор туманида яшовчи 2002 й.т. фуқаро Ғ.Т. содир этганлиги аниқланиб, унинг бир дона банк пластик картаси ва бир дона телефон қурилмасиашёвий далил тариқасида Тошкентда ИИВ Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ғ.T. га нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.