Ўзбекистонга 1 млрд сўмлик сигарет ноқонуний равишда олиб кирилди

Сурхандарёда, божхоначилар Афғонистондан кириб келаётган акциз маркаси бўлмаган юк машинасида 27 минг қути сигарет аниқлади. Натижада ноқонуний йўл билан олиб кирилган тамаки маҳсулотлари чекланди, – деб хабар беради вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, «Айрит» назорат-ўтказиш пунктида юк автомашинасини рентген аппаратлари ёрдамида кўздан кечираётиб, ҳужжатларда кўрсатилгандан ташқари бошқа товарлар аниқланган.

Текшириш пайтида, юкхонадаги қутиларга яширилган уч хил номдаги 27 минг сигарет қутиси акциз маркасисиз топилган. Товарларнинг умумий қиймати 1 миллиард 26 миллион сўмни ташкил этган.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар