Ўзбекистонда 4 апрель куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

«Ўзгидромет» 4 апрель куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9 даража, кундузи 15-17 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-6, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси  3-8, кундузи  15-20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан сониясига  7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси  3-8, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси  0-5, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади,  ёғингарчилик бўлмайди. Хавфли қор уюмлари бўлиши мумкин. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар