Тошкент вилоятида 4 сотих ерни сотишга уринган ҳоким ёрдамчиси ва унинг шериги ушланди

ИИВ тезкор-қидирув департаменти ходимлари томонидан ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ва пора беришга далолат қилиш ҳолати аниқланди.

Қайд этилишича, 18 апрель куни Шайхонтоҳур туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 40 ёшли шахс 38 ёшли фуқародан 5 минг доллар миқдоридаги пулларни олаётган вақтда ушланган.

У Янгийўл туманидаги давлат захирасидаги 20 сотих ер майдонидан 4 сотихини мансабдор таниши орқали келгусида расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 20 минг долларга сотишга келишган ҳолда олдиндан бўнак (аванс) сифатида олган 5 минг доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Кўрилган чоралар натижасида унинг мансабдор таниши 1973 йилда туғилган Янгийўл туманида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс эканлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, икки нафар шахс қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар