Сирдарёда «Nexia» машинасини каналга қулаб тушиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
Сирдарё вилоятида «Nexia» 2 русумли автомашина Мирзачўл каналига тушиб кетди. Бу ҳакда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар беради.
Ҳабар берилишича, воқеа 17 июнь куни содир бўлган. Автомобиль ҳайдовчиси кўприкдан ўтиш вақтида бошқарувни йўқотиб, сувга қулаб тушган.
Ҳодиса оқибатида беш киши ҳалок бўлди, дейилади хабарда.
Ғаввослар 2 нафар олди ориндиғида ва 3 нафар орқа ориндиғида жойлашган жасадларни каналдан олиб чиқишга муваффақ бўлдилар.
Ҳозирда чўкиб кетганларнинг шахслари аниқланмоқда.