Озарбайжон Ўзбекистонга 50 минг доза вакцина юборди

Озарбайжондан Тошкентга 50 минг дозадаги коронавирусга қарши вакцина етказиб берилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Хабарга кўра, 50 минг дозадаги AstraZeneca вакцинси Озарбайжон элчихонаси кўмаги билан олиб келинди.

«Вакциналар шошилинч тарзда ҳаммага адолатли равишда етказиб берилмас экан, дунё COVID-19 вирусининг мутациялари хавфи остида қолаверади», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ЮНИCЕФ билан ҳамкорликда барча мамлакатларга вакциналарнинг тенг тақсимотини таъминлаш мақсадида амалга оширилган.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Аввалроқ, Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг 90 минг дозалик компонентлари олиб келинган эди.

Янгиликлар