Тошкентда дори воситаларини ноқонуний сотаётган шахс ушланди
Тошкент шаҳар Юнусобод туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотаётган дорихона аниқланди. Бу ҳақда Прократура департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Юнусобод туманидаги «B» МЧЖга қарашли дорихона норасмий сотувчилари Д.Х., Б.Я. ва К.Х.лар харидорга 42 дона «Регапен» ва 6 дона «Тропикамид» дори воситаларини жами 1,4 млн сўмга сотган вақтида ушланган. Шунингдек, ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган кучли таъсир қилувчи 209 дона «Зардекс», 126 дона «Регапен» 42 дона «Селофен», ва 6 дона «Тропикамид» дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Қуйичирчиқда дори воситаларини ноқонуний сотаётган шахс ушлангани хабар қилинганди.