Андижонда «Cobalt» ва «Lacetti» тўқнашди
Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, деб хабар бермоқда ЙҲХББ.
Маълум бўлишича, 8 сентябрь куни соат 07:30ларда Андижон вилояти Асака тумани Карвонсарой ва Шинам кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи 1992 йилда туғилган Ж.Х. бошқарувидаги «Cobalt» русумли ҳамда ҳайдовчи 1988 йилда туғилган М.Р. бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Қайд этилишича, ЙТҲ натижасида транспорт воситаларига моддий зарар етган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Асака туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирив ишлари олиб борилмоқда.