Андижонда 110 миллион сўмлик «газ ўғирлиги» фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда фуқаролар Ш.Б. ва Н.А.лар ўзларининг яшаш хонадонларида табиий газ тармоғига ноқонуний уланган ҳолда қўлбола усулда тайёрланган горелкалар ёрдамида оҳак ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келиб, ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатларига жами 110 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Ҳолатлар юзасидан 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.