Ўзбекистонда 12 сентябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
Ўзбекистонда 12 сентябрь кундуз куни қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилди.
Хабарга кўра, республикада максимал ҳарорат 25-30 даража атрофида бўлади.
Қайд этилишича, пойтахтда ҳаво қуёшли бўлади. Ҳаво ҳарорати 28-30 даражагача исийди.
Шунингдек, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво харорати 20-25 даражада бўлади.