Ўзбекистонда айрим маҳсулотларга солинадиган божлар нолгача пасайтирилиши мумкин
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ўз интервьюсида Ўзбекистонда айрим маҳсулотларга солинадиган божлар нолгача пасайтирилиши мумкинлигини маълум қилди.
Маълум бўлишича, давлат раҳбари иқтисодий масалалар бўйича 23 март куни ўтказилган навбатдаги йиғилишда бу бўйича топшириқ берган.
Йиғилишда хусусан, иқтисодий комплекс раҳбарлари олдига жаҳон иқтисодиётидаги вазиятнинг салбий таъсирини камайтириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, инфляцияни жиловлаш, истеъмол бозорида нархлар барқарорлигини таъминлаш, инвестициялар, экспорт ва бошқа соҳаларга доир қатор вазифалар қўйилган.
Қайд этилишича, айрим маҳсулотлар бўйича божхона тўловлари керак бўлган вақтда нолгача тушурилади.