Ўзбекистонда 28 июль куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

28 июль кундуз куни Ўзбекистонда кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Қорақалпоғистонда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат нисбатан пасайди ва 33-38 даражани ташкил этади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

Қайд этилишича, пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 36-38 даражани ташкил этади.

Шунингдек, республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-30 даража бўлади.

Янгиликлар