Самарқандда «Damas» ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган бир гуруҳ ўсмирларни уриб юборди

Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманида «Damas» ҳайдовчиси бир гуруҳ ўсмирларни уриб юборди, – деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Ҳодиса 10 июнь куни соат 18:10 атрофида 4К-529А автомобиль йўлининг 2-километрида содир бўлган.

Аниқланишича, «Damas» ҳайдовчиси «Қўрғонча – Қундузоқ» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб, бир гуруҳ белгиланмаган йўлни кесиб ўтаётган ўсмирларни уриб юборган.

Шундан сўнг, машина ағдарилиб кетган. Ҳодиса оқибатида икки пиёда ва автомашинадаги бир йўловчи шифохонага етказилган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар