Шавкат Мирзиёев Жиззахда «BYD Uzbekistan Factory» корҳонасига ташриф буюриб, биринчи автомобилларга ўз имзосини қойди
Шавкат Мирзиёев 27 июнь куни Жиззах вилоятига ташриф буюриб, «BYD Uzbekistan Factory» қўшма корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумот учун завод жорий йилнинг январь ойида давлат раҳбарининг Хитойга ташрифи чоғида ишга туширилган эди. Бу 160 миллион долларлик лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб, йилига 50 минг дона электромобил ишлаб чиқариш имкониятига эга.
Қўшма корхона замонавий саноат инфратузилмаси билан таъминланиб, унга деярли 2 километр темир йўл ётқизилган. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида бутловчи қисмлар омбори ва 1,2 минг контейнерга мўлжалланган логистика маркази барпо этилган.
Заводда Хитойдан келтирилган замонавий ускуналар ва робот тизимлари мавжуд, ишлаб чиқариш жараёни бутунлай автоматлаштирилган.
Президент Шавкат Мирзиёев ушбу имкониятларни кўздан кечириб, конвейердан чиққан биринчи электромобилга ўз имзосини қолдирди.
Келгуси йилларда заводнинг модель ассортиментини кенгайтириш режалаштирилган. Лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида қиймати 300 миллион доллар бўлиб, ишлаб чиқаришни йилига 200 мингтага, учинчи босқичда эса 500 миллион долларлик электромобилларни ишлаб чиқаришни 500 мингтага етказиш режалаштирилган.