Мексикада биринчи бор аёл президентликка сайланди
«Миллий уйғониш ҳаракати» (МОРEНА) партияси вакили, Мехико шаҳрининг собиқ мери Клаудия Шейнбаум дастлабки ҳисоб-китоблар натижасида кўра 57,32% ортиқ овоз тўплади. Бу ҳақда Мексика Миллий сайлов институти (INE) хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра Шейнбаумнинг бошқа рақиби яъни, «Мексика учун куч ва юрак» партия альянси Ксочитль Гальвес 29,86% овоз тўплаган. Ва учинчи номзод Хорхе Альварес Майнес эса ортача 10,46% овоз йиғган.
Эндиликта 61 ёшли Клаудия Шейнбаум Мексика тарихидаги биринчи аёл президентига айланди.
Маълумот учун 2000 йилларнинг бошида Шейнбаум Мехико шаҳрининг атроф-муҳит бўйича котиби лавозимида иш олиб борган.