Куандик Бишимбаевга ҳукм чиқарилди

Остонада (Қозоғистон) рафиқаси Салтанат Нукеновани ўлдирган Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаевга нисбатан ҳукм чиқарилди.Tengrinews.kz суд мажлисини жонли эфирда намойиш этди.

Бишимбаев Қозоғистон Жиноят кодексининг 99-моддаси 2-қисми 5-банди (ўта шафқатсизлик билан қотиллик) ва 110-моддаси 2-қисми 1-банди (қийноққа солиш) билан айбдор деб топилди. У 24 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Собиқ вазир жазони максимал режимдаги жазони ижро этиш тизимида ўтайди.

Бишимбаевнинг амакиваччаси Бахитжан Байжанов 4 йилга озодликдан маҳрум этилди. У жиноятни яшириш ва хабар бермасликда айбланган.

2023 йил ноябрида Куандик Бишимбаев рафиқаси Салтанат Нукеновани калтаклаб ўлдирган. Собиқ вазир аёлни қарийб саккиз соат қийнаб, қўпол муносабатни телефонига ёзиб олган. У ўзининг Bau ресторанида жиноят содир этган.

Бишимбаев устидан суд жараёни 2024 йил 27 мартда бўлиб ўтди ва унда ҳакамлар ҳайъати иштирок этди.

Янгиликлар