Юнусобод туманидаги бизнес-центр биносида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги  бизнес марказида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Шароф Рашидов кўчасидаги бизнес марказида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар 23 июль куни соат 12:35 да келиб тушган. Шундан сўнг, воқеа жойига 6 ўт ўчириш ва қутқарув гуруҳи етиб келган.

Ўт ўчирувчилар туфайли бино томидаги ёнғин соат 12:56 да ўчирилган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Янгиликлар