20 август Тадбиркорлар куни деб эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев ва тадбиркорлар ўртасида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда учрашувларни ҳар йили ташкил этишни таклиф қилди.
«Бугунги санани, яъни 20 августни мамлакатимизда «Тадбиркорлар куни» деб эълон қилиб, уни ҳар йили юртимизда кенг нишонласак, бу ташаббусга нима дейсизлар», – деди Шавкат Мирзиёев.
Қайд этилишича, шу куни энг илғор бизнес вакиллари давлат мукофотлари билан ҳам тақдирланади.
Шунингдек, президент тадбиркорлар билан очиқ мулоқот мамлакат ишбилармонлик муҳитида самарали тизимга айланишига ишонч билдирди.