Шавкат Мирзиёвнинг ҳафталик иш режаси маълум қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёев иштирокида жорий ҳафтада кутилаётган муҳим тадбирлар ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, нефть ва газ соҳалари бўйича йиғилиш ўтказилиши мўлжалланган.
Қайд этилишича, ҳафта мобайнида Тошкент вилоятида ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантириш, Сурхондарё вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда йўл бўйларида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича тақдимотлар режалаштирилган.
«Токио» Олимпиадаси ғолиб ва совриндорлари билан учрашув ўтказилиши ҳам кўзда тутилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқотига ҳам қизғин тайёргарлик кўрилмоқда», — дейилади хабарда.