Қайси вилоят энг кўп чиқинди чиқариши маълум бўлди
2020 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда токсик ва нотоксик чиқиндилар ҳосил қиладиган ташкилотларда ҳосил бўлган жами чиқиндилар миқдори 125,6 млн тоннага бориб етди.
Ушбу кўрсаткич ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, энг кўп чиқиндилар улуши Навоий вилояти – 48,2 фоиз, Тошкент вилояти – 34,6 фоиз ва Жиззах вилояти – 9,1 фоиз ҳиссасига тўғри келган.
Энг кам улуш Сирдарё вилояти – 0,01 фоиз, Қорақалпоғистон Республикаси – 0,02 фоиз ҳамда Фарғона вилояти – 0,03 фоиз ҳиссасига тўғри келмоқда.