Республикада 5 сентябрь куни коронавирус билан касалланганлар ва соғайганлар сони маълум бўлди

5 сентябрь Ўзбекистонда 640 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 8 нафар бемор вафот этди.

5 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 160 511 (+640) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 46 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 19 нафари Андижон вилоятида,
  • 12 нафари Бухоро вилоятида,
  • 21 нафари Жиззах вилоятида,
  • 13 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 8 нафари Навоий вилоятида,
  • 15 нафари Наманган вилоятида,
  • 56 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 18 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 17 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 56 нафари Фарғона вилоятида,
  • 19 нафари Хоразм вилоятида,
  • 109 нафари Тошкент вилоятида,
  • 231 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 35 нафар,
  • Бухоро вилоятида 10 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 16 нафар, 
  • Навоий вилоятида 13 нафар,
  • Наманган вилоятида 20 нафар, 
  • Самарқанд вилоятида 100 нафар, 
  • Сирдарё вилоятида 69 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 35 нафар,
  • Фарғона вилоятида 66 нафар, 
  • Хоразм вилоятида 39 нафар,
  • Тошкент вилоятида 104 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 122 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 152 284 (+629) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 120 нафарни ташкил қилди.

Янгиликлар