Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
«Ўзгидромет» хизмати дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Маълум бўлишича, ҳудудларда 12 ноябрь куни қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Кун ўрталарига келиб ҳудуднинг катта қисмида ҳаво 16–18 даража илиққача исийди. 13 ноябрь, шанба куни республика ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, аммо булутли бўлиб, бунинг ҳисобига ҳарорат бироз пасаяди.
Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудидан 14 ноябрь, якшанба куни бироз нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси ҳаво ҳарорати 3–8 даража илиқ атрофида бўлади, лекин кундузи сезиларли даражада совуқлашади, кундузги ҳарорат 8–13 даража илиқдан юқори бўлмайди.