Ўзбекистон 8 ойда қовун-тарвуз экспортидан қанча даромад кўргани маълум бўлди

Ўзбекистон 2021 йилнинг январь–август ойларида хорижга қиймати 19,3 миллион долларга тенг бўлган 69,7 минг тонна қовун-тарвуз экспорт қилди. Давлат статистика қўмитаси бу ҳақда маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 19,3 миллион долларга тенг бўлган 69,7 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган.  2021 йил мамлакатда етиштирилган қовун ва тарвузлар 20 та хорижий давлатлар бозорларига етказиб берилган бўлиб, экспорт ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 9,5 минг тоннага камайган.

Ўтган 8 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар:

  • Қозоғистон – 29,2 минг тонна;
  • Россия – 19,2 минг тонна;
  • Қирғизистон – 10,2 минг тонна;
  • Украина – 4,9 минг тонна;
  • Латвия – 2,3 минг тонна;
  •  Беларусь – 1,3 минг тонна;
  • Тожикистон – 960,8 тонна;
  • Германия – 939,4 тоннани ташкил этади.

Янгиликлар