Ўзбекистонда 2022 йил учун ташқи ва ички қарз миқдори белгиланмоқда

Ҳисоб палатаси томонидан «2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси экспертизаси ва 2022 йил учун бюджетнома таҳлили эълон қилинди.

Фото:

Унга кўра, бюджет тизимининг барқарорлигини таъминлаш ва ташқи қарз ҳажмининг ўсиш кўрсаткичини секинлаштириш учун қуйидагиларни амалга ошириш кўзда тутилган:

  • Ўзбекистон ва унинг кафолати остида жалб қилинган давлат қарзи қолдиғининг миқдори 2021 йил ЯИМга нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги;
  • 2022 йил давомида ички ва ташқи қарз жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган соф ҳажми 4,5 миллиард АҚШ доллари, бундан бюджетни қўллаб-қувватлаш ва лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган чора-тадбирларни молиялаштириш учун 2 миллиард АҚШ доллари, инвестиция лойиҳалар учун 2,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб қилиниши чегараси ўрнатилган;
  • 2022 йил учун Ўзбекистон номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми 6 триллион сўм миқдорида бўлиши;
  • 2022 йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджети тақчиллигининг юқори кўрсаткичи ЯИМга нисбатан 2,5 фоиз миқдорида белгиланмоқда.

Янгиликлар