Digital Holding Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошламоқда

«USM Telecom» ва Мегафон ўзбекистонлик шериклари билан биргаликда Digital Holding қўшма корхонаси тузиш босқичини якунлашди. Қўшма корхона тузиш бўйича якуний ҳужжатлар тўплами имзоланди. Digital Holding компаниясига илгари Ucell бош директори лавозимини егаллаган Владимир Кравченко раҳбарлик қилади.

Digital Holding Марказий Осиёдаги энг йирик телекоммуникация бозорида технологик етакчига айланишни мақсад қилган. Компаниянинг фаолияти Ўзбекистонда телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва сифатини яхшилашга, хусусан халқаро стандартларга мос рақамли инфратузилмани шакллантириш, шунингдек маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш, рақамли маркировка ва алоҳида турдаги товарлар ҳаракатини назорат қилишда илғор технологиялар ва тизимларини жорий этишга қаратилган бўлади.

Қўшма корхона таркиби Ucell алоқа операторининг 100 фоиз  устав капитали, USM шўба корхоналари — CRPT Turon вa ICS Holding Uzbekistan’ни ўз ичига олади. Шунингдек, Россия томони Digital Holding компаниясини ривожлантириш учун 100 миллион доллар сармоя киритади. Қўшма корхонанинг 51 фоиз улуши Мегафон ва «USM Telecom» қўшма корхонаси «Digital Invest»га, 49 фоиз эса Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлигига тегишли бўлади. Ucell (COSCOM МЧЖ)нинг янги бош директори лавозимига илгари Россияда Мегафоннинг минтақавий ривожланиш бўйича директори лавозимида ишлаган Андрей Шишковский тайинланди. ICS Holding Uzbekistan компаниясини Андрей Майгур бошқаради, Анатолий Бачикалов CRPT Turon бош директори лавозимини сақлаб қолади.

«Digital Holding» қўшма корхонасининг яратилиши «Мегафон» ОАЖ сингари кучли ўйинчининг бозорга келиши илғор технологик ечимлар жорий этилишига хизмат қилади. Мамлакат раҳбарияти томонидан соҳа олдига иқтисодиёт тармоқлари рақамли трансформацияси, хусусан мобил алоқани келгусида ривожлантириш бўйича катта вазифалар қўйилган. Рақамли иқтисодиёт иқтисодий ўсишнинг асосий бошқарувчи кучи сифатида белгиланган. Шунинг учун мобил алоқа ва интернет хизматлари сифатини ошириш, электрон тижорат тизимлари, рақамли хизматлар ва дастурий маҳсулотларни ривожлантиришни жадаллаштириш кўзда тутилмоқда», — дейди Ўзбекистон Бош вазири маслаҳатчиси Олимжон Умаров.

«IKS Holding» — Россиянинг кўп тармоқли IТ-гуруҳи бўлиб, бешта субҳолдинг — YADRO, Nexign, «Sitadel», «Kriptonit» вa «Forpost»ни — ўзида бирлаштирган 30та компания киради. «IKS Holding» фаолиятининг устувор йўналишлари — йирик корхоналарни рақамли трансформация қилиш, ахборот хавфсизлиги, маълумотларни сақлаш тизимида ахборот хавфсизлиги, криптография ва квант ҳисоблаш, машинасозлик ва нейрон тармоқлари, блокчейн технологиялари ва сунъий интеллект. Holding телекоммуникация операторлари учун энг йирик IТ-провайдер ҳисобланади ва Россиянинг энг йирик IТ — ишлаб чиқарувчилари рейтингида 3-ўринни эгаллайди.

Илғор технологияларни ривожлантириш маркази (ITRM) рақамли иқтисодиётда кенг кўламли лойиҳаларни амалга ошириш учун яратилган. ITRM USM (50%), Rostex (25%) вa «Elvis-Plus Group» (25%) қўшма лойиҳаси саналади. (ITRM) Россияда товарларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш учун давлат ахборот тизимини яратади. Давлат-хусусий шериклик форматида яратилган CRPT Turon тажрибалар натижасига кўра, Ўзбекистонда маркировка тизимининг оператори сифатида белгиланган.
Ucell — GSM, UMTS, LTE вa 5G стандартларидаги уяли алоқа оператори бўлиб, Ўзбекистон уяли алоқа бозорида етакчи саналади. Компаниянинг хизматларидан 8 миллион абонент фойдаланади. 2021-йил 1-август ҳолатига кўра, аҳоли пунктларида қамров 97,8% (GSM); 73,2% (UMTS); 73,4% (LTE). Ucell — 5G стандартини Ўзбекистонда илк бор синаб кўрган компания.

Янгиликлар