Абстракт суратлар чизиб $1 млн.дан ортиқ пул ишлаган рассом чўчқа вафот этди
2021 йилда «Эркин ва ёввойи» деб номланган суратлардан бири рекорд $20 мингга сотилди.
Куни-кеча 8 ёшида Пигкассо лақабли рассом чўчқа сурункали ревматоид артрит касаллигидан вафот этгани маълум бўлди.
Қайд этамиз, Пигкассо 2016-йилда қассобхонада ҳайвонлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи Жоанн Лефсон томонидан ўлимдан қутқариб қолинган. Чўчқанинг биринчи тақдимоти қутқарилганидан икки йил ўтиб Кейптаунда ташкиллаштирилди, сўнгра унинг асарлари кўплаб мамлакатларда тақдим этилди.