ФВВ Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел келиши хавфидан огоҳлантирди

13-16 август кунлари кутилаётган маҳаллий ёмғирлар сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.

Фото: Газета.uz

«Тоғ ва тоғ олди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига! Эҳтиёт чораларини кўришингизни ва нохуш вазиятлар вужудга келганда, ФВВнинг “1050” қисқа рақамига мурожаат этишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзгидромет» Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел келиши хавфидан огоҳлантирди, деб хабар берган эдик.

Янгиликлар