Айрим маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича чекловлар бекор қилинди
Жорий йил 13 март куни Ҳукуматнинг «Мойли уруғларни қайта ишловчи корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, хўжалик юритувчи субъектларга уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ўзлари импорт қилган ўсимлик ёғлари ҳамда мойли экинлар (пахта, кунгабоқар ва соя) уруғларини қайта ишлашдан олинган ўсимлик ёғларини юқорида белгиланган миқдорларда экспорт қилишга рухсат берилмоқда.
Шунингдек, кунгабоқар ва пахта ёғи ҳамда аралаш ёғлардан ташқари бошқа ўсимлик ва мева уруғлари ёғларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш (экспорт қилиш) бўйича чекловлар бекор қилинди.