Тест топшириқлари сони қисқартирилди
Тест топшириқлари сони мақбуллаштирилиб, кириш тест синовларига жами 3 соат вақт ажратилиши белгиланди.
Хабарга кўрп, барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:
- она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) – 10 та савол. Ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 21 балл;
- математика – 10 та савол. Ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 21 балл;
- Ўзбекистон тарихи – 10 та савол. Ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 21 балл.
Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 63 балл.
Шунингдек, бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:
- 1-фан – 20 та савол. Ҳар бири учун 3.15 баллдан, максимал балл – 63 балл;
- 2-фан – 20 та савол. Ҳар бири учун 3.15 баллдан, максимал балл – 63 балл.
Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 126 балл.
Қайд этилишича, 2021-2022-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 70 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.
Аввалроқ, ОТМга кириш имтиҳонлари 5 августдан бошланади деб хабар берган эдик.