«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди

30-31 июль кунлари республикада кам булутли об-ҳаво шароити сақланиб қолади.

Фото: zamin.uz

Хабарга кўра, баъзи жойларда ўзгариб туради. Ёғингарчилик кутилмайди, фақат 30 июль куни Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳароратининг кундуз кунги қиймати 32-37 даражани ташкил этади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди.

Қайд этилишича, Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида ва водийнинг Қирғизистон Республикаси билан ёндош ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, 30-31 июлда Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Шунингдек, 1 августда республикамизни салқин ҳаво массалари аста-секин тарк эта бошлайди. Унинг ўрнини Эрондан кириб келадиган иссиқ ва қуруқ об-ҳаво массалари эгаллайди. Кундуз куни ҳаво ҳароратининг 35-40 даражагача исиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Янгиликлар