Тошкентдаги бозорда ёнғин содир бўлди

Ижтимоий тармоқда Тошкентдаги савдо мажмуасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, кеча, 10 апрель куни Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “Янгиқўрғон” МФЙ Толариқ кўчасида жойлашган очиқ павилон тарзда жиҳозланган савдо растасида 30 кв.м. майдонда эски буюмлар ёнган. 

Тошкент шаҳар ФВБга 22:55 да хабар келиб тушиб, ҳодиса жойига ёнғин қутқарув бўлинмалари соат 23:00 да етиб бориб, ёнғин соат 23:07 да қуршаб олинган ва соат 23:09 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар йўқ.

Янгиликлар