Тошкент кўчаларидан бири бир ойга ёпилди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги кўчалардан бирида транспорт ҳаракати вақтинча чекланди, деб хабар бермоқда «Veolia Energy» компанияси матбуот хизмати.

30 май куни мутахассислар томонидан 510 м эскирган иссиқлик қувурини алмаштириш ишлари бошланди.

Шу муносабат билан Обиҳаёт кўчаси (Сергели ярмаркаси чорраҳасидан «Havas» супермаркетигача) қисман тўсиб қўйилди.

Катта ҳажмдаги ишлар туфайли иш бир ойга яқин давом этади, дейилади хабарда.

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.

Янгиликлар