Блогер Мурод Махсудов 7,5 йилга қамалди

Блогер ва «Эзгулик» жамияти фаоли Мурод Махсудов 7,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 4 июндаги ҳукмига мувофиқ М. Махсудов Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми ва 2-қисми бўйича Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (Реабилитация учун асослар) 2-қисми билан айбсиз деб топилиб, реабилитация этилди.

Махсудов Жиноят кодексининг 139-моддаси (Туҳмат) 3-қисми «а», «г» бандлари, 165-моддаси (Товламачилик) 2-қисми «б» банди ва 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми «б», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўтаттирилиш белгиланди.

Янгиликлар