Жапаров Мирзиёевни ғалаба билан табриклади
25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.
Қирғизистон етакчиси мамлакатда Президент сайлови муваффақиятли ўтказилгани ва унда ишончли ғалабага эришилгани билан давлат раҳбарини чин дилдан табриклади. Биродар ўзбек халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва тараққиёт тилаклари изҳор этилди.
Президентлар савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва гуманитар ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаларнинг боришини муҳокама қилдилар.
Минтақа кун тартибидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.