Бу йил талабаларга 44 мингдан ортиқ грант ўринлари ажратилгани маълум бўлди
2024/2025 ўқув йилида бакалавриат ва магистратурага ўқишга қабул қилиш учун 44 мингдан ортиқ давлат гранти ажратилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланди:
• Бакалавр, кундузги таълим – 34 838;
• магистратура – 9 365 нафар.
Шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бир ҳафта муддатда Давлат комиссиясига қуйидаги таклифларни киритади:
• 1200 та грант квоталари – хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, нодавлат олий таълим муассасалари учун;
• аёллар учун 2000 грант квотаси;
• 30 та грант квотаси – чет элда истиқомат қилувчи ва ўзбек тили ва адабиёти, тарихи, маданияти, санъати ва ҳунармандчилиги йўналишларида ўқиш истагида бўлган Ўзбекистон ёшлари учун.