Халқ таълими тизимида 9 ойдa қанча ўғрилик ва камомад аниқлангани айтилди

АОКАда 27 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Халқ таълим вазирлиги мутасаддилари 2021 йилнинг 9 ойида тизимда қанча молиявий ўғрилик ва камомад аниқлангани ҳақида маълум қилди.

Маълум қилинишича, вазирликнинг ички аудит хизмати маълумотларига кўра, келтирилган давр ичида 197 та ўрганиш натижасида 47 минг 553 та 76,5 миллиард сўмлик молиявий хато-камчиликлар аниқланган, шундан 6530 та ҳолатда 16 миллиард сўмлик ўғрилик ва камомад бўлгани айтилди.

Қайд этилишча, ички аудит хизматининг 9 ойлик фаолияти давомида 194,7 миллиард сўмлик молиявий хато ва камчиликларнинг олдини олишга ҳамда бартараф этишга эришилган.

Янгиликлар