Қашқадарёда вояга етмаган қизга жинсий тегажоғлик қилган йигитларга жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 17 ёшли қиз зўравонликка учради, деб хабар бермоқда Болалар омбудсмани.

О.Ю.нинг мурожаатида 2023 йилнинг июнь ойида фуқаро М.нинг қизига нисбатан тажовуз содир бўлгани, шундан сўнг уни тарқатиш билан қўрқитиб, пул ундиришни бошлагани қайд этилган.

Жабрланувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилган. Терговга қадар текширув ўтказилиб, суд-тиббий, суд-тиббиёт ва биологик экспертиза тайинланди.

Жиноят кодексининг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 118-моддаси 1-қисми (Номусга тегиш) ва 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар