Ўзбекистонда 11 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11 май кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълум қилди.

Фото: travelask.ru

Хабарга кўра, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида, эрталаб Жиззах, Самарқанд вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28 даража бўлади.

Қайд этилишича, пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 25-27 даража бўлади.

Шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 13-18 даража бўлади.

Таъкидланишича, 11-12 май кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.

Янгиликлар