Хоразмда «Nexia» бошқарувни йўқотиши оқибатида ағдарилиб кетди
Хоразм вилояти Ғузор—Бухоро—Нукус-Бейнеу автомобиль йўлидада «Nexia» бошқарувни йўқотиши оқибатида ағдарилиб кетди.
Маълум қилинишича, 9 октябрь куни соат 16:30 ларда Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани Саримой қишлоғи худудидан ўтган А-380 Ғузор—Бухоро—Нукус-Бейнеу автомобиль йўлининг 523-километрида 1989 йилда туғилган ҳайдовчи Н.Д. «Nexia» автомобилида ҳаракатланаётиб, чарчоқ оқибатида бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси йўл четига чиқиб ағдарилган.
Оқибатда автомобиль йўловчилари Қ.Х. ва З.У. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тупроққалъа тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.