Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида темир йўл қурилиши мумкин

Фото: namviib.uz
Маълум бўлишича, Душанбе шаҳрида Тожикистон ва Ўзбекистон Транспорт вазирликлари вакилларининг музокаралари давомида Панжикент (Тожикистон) ва Булунғур/Жомбой (Ўзбекистон) участкасида янги темир йўл линиясини қуриш масаласи ҳам муҳокама қилинган.
Қайд этилишича, Бекобод — Истиқлол темир йўлини электрификация қилиш масалалари ва бу участкада транзит юк ташиш ҳажмини кўпайтириш имконияти ҳам кўриб чиқилган.
Шунингдек, йиғилишда томонлар халқаро автомобиль транспорти соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича лойиҳалар, Ўзбекистон — Тожикистон — Хитой транспорт йўлагини ривожлантириш ва Ҳаштяк — Бекобод назорат ўтказиш пунктини қайта тиклаш мавзуларига ҳам тўхталиб ўтган.