Ўртачирчиқ туманида 40 минг доллар эвазига ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида катта миқдордаги ерни қайта расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот ҳизмати ҳабар беради.

Аниқланишича, фуқаро жабрланувчининг ишончини қозониб, дўстлари ёрдамида «Эвалак» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 15 сотихли ер участкасини бошқа бир фуқарога ўтказишни ваъда қилган. Эркак ўз хизматлари учун 40 минг доллар сўраган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фирибгарни 20 минг доллар ва 6,4 миллион сўм олаётган вақтда қўлга олди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар